
“Реал” икки ҳужумчидан биридан воз кечишга мажбур
“Реал” қийин танлов олдида турибди. Клуб асосий тўпурар Килиан Мбаппега ўринбосар танлаши керак. Айни пайтда бу позицияга 19 ёшли Эндрик ва 21 ёшли Гонсало Торрес даъвогар.
“Қироллик клуби” бу иккинчи ҳужумчидан бирини олиб қолиб, бошқаси ўйин амалиётига эга бўлиши учун ижарага қўйиб юборишни мўлжаллаяпти.
AS нашрига кўра, бразилиялик футболчи агентлари “Реал” мутасаддиларига мурожаат қилиб, Эндрик нима бўлган тақдирда ҳам жамоада қолишини, хатто ижарага ўтиш масаласини кўриб чиқмаслигини ҳам билдирди.
Гонсало Торрес ҳам Мадриддан кетмоқчи эмас. Бу футболчи АҚШда ўтказилган клублар ўртасидаги жаҳон чемпионатида олтита учрашувда тўртта гол уриб, бош мураббий Хаби Алонсонинг эътибори ва эътирофига эга бўлди.
Европа футболи трансфер бозорида мадридликларнинг ёш юлдузларини сўраётган клублар етарли. Бироқ “Қироллик клуби” аввал бу икки ҳужумчидан қай бири Мбаппега ўринбосар бўлишини аниқлаб олиши керак.
Комментарии