
“Реал” ишонган “тоғи”ни йўқотиши мумкин
“Реал Мадрид” мудофаа чизиғини маҳорат билан бошқариб келаётган марказий ҳимоячиси Антонио Рюдигер сўнгги бир неча ой давомида оғриқларга қарамай майдонга тушаётгани ойдинлашди.
Маълумотларга қараганда, германиялик 32 ёшли футболчи жароҳати бўлса-да, жамоага ёрдам беришни тўхтатгани йўқ.
Доимий юкламалар ва етарли даражада дам олмаслик сабабли Рюдигернинг аҳволи янада оғирлашган. Клуб ҳозирча бу борада аниқ қарор қабул қилмаган бўлса-да, жарроҳлик амалиёти аралашуви эҳтимоли борлиги инкор этилмаяпти.
“Реал Мадрид” жорий мавсумда ҳимоя чизиғида жиддий йўқотишларга учраб келмоқда. Дани Карвахаль, Эдер Милитао ва Ферлан Менди каби асосий футболчилар ҳам жароҳатлар сабабли мавсум охиригача сафдан чиққан.
Агар Рюдигер ҳам узоқ муддатга даволанишга кетса, бу клуб учун муҳим ўйинлар олдидан жуда катта йўқотишга айланиши турган гап.
Комментарии