
"Реал" ихтиёридаги мураббий Германияга кетади
"Шальке" 47 ёшли мутахассис Рауль Гонсалес билан келаси мавсумда жамоанинг бош мураббийи лавозимига тайинлаш масаласида музокаралар олиб бормоқда. Бу ҳақда "getfootballnewsgermany" хабар бермоқда.
Айни пайтда Рауль "Реал Мадрид"нинг захира жамоаси "Реал Кастилья"ни бошқармоқда, у бу лавозимда 2019 йилдан буён фаолият юритиб келмоқда.
Аввалроқ, "Шальке" "Спартак" ва Белгия миллий терма жамоасининг собиқ мураббийи Доменико Тедескога ҳам ҳамкорлик таклифи билан мурожаат қилган. Бироқ, германиялик мутахассис иккинчи Бундеслигада ишлашни хоҳламаслигини айтиб, бу таклифни рад этган.
Комментарии