“Реал” жаҳон чемпиони учун катта пул сарфламоқчи

  • 24 сентября, 2024, 17:32
  • Ali Ahmadxo’jayev
  • 0
  • Футбол
CHERY AUTO

Аргентина терма жамоаси ва “Тоттенхэм” клуби ҳимоячиси Кристиан Ромеро фаолияти “Реал Мадрид”да давом эттириши мумкин. Бу ҳақида “Todo Fichajes” хабар бермоқда.

Манбада ёзилишича, мадридликлар 26-ёшли ҳимоячини кейинги ёзда харид қилишмоқчи. “Қироллик клуби” аргентиналик учун 65 миллион евро сарфлаши мумкин.

Ромеро 2022 йилдан бери “шпорлар” сафида тўп сурмоқда. Унинг Лондон клуби билан шартномаси 2027 йилнинг ёзигача белгиланган.
Жорий мавсум Кристиан 5 та учрашувда битта гол урди.

Комментарии

Для написания комментариев пройдите авторизацию