"Реал" "Жирона" ҳимоячисига қизиқиш билдирмоқда

  • 22 января, 2024, 02:21
  • Suhrob Xolbekov
  • 1
  • Футбол
CHERY AUTO

"Реал" ёзги трансфер режаларини тузиб чиқмоқда. Клубнинг асосий мақсадларидан бири бу ўнг қанот ҳимоячиси билан шартнома имзолашдир. Ушбу позиция бўйича вариантлар тузиб чиқиляпти. 

Tecno

"Marca" нашри хабар беришича, мадридликлар "Жирона" футболчиси Ян Коутони кузатиб боряпти.  "City Group"га тегишли бўлган ҳимоячи каталонияликлар сафида ижара асосида тўп сурмоқда. Унинг трансфер ҳуқуқи эса "Манчестер Сити"га қарашли ва фулбекнинг "шаҳарликлар" билан амалдаги шартномаси 2025 йилнинг ёзида ўз ниҳоясига етади. 

Yan Couto's Celtic transfer snub explained by Man City loan guru despite  defender being blown away by Parkhead VIP visit - Football Scotland

Коуто бир неча кун олдин "Реал" севимли клуби эканлигини, Роналду кумири бўлганини айтганди. Шунингдек, бразилиялик "қаймоқранглилар" рўйхатида фаворит бўлиб турибди.  

Ян ушбу мавсумни кўтаринки кайфиятда ўтказмоқда. У "Жирона" таркибида 24 та ўйинда майдонга тушган бўлса, 2 та гол уриб, 7 та ассист амалга оширди. 

Комментарии

Для написания комментариев пройдите авторизацию
Асманов Асман
22/01/2024 13:31
Норм