"Реал" Ла Лига устидан Испания футбол федерациясига шикоят қилди

  • 13 ноября, 2019, 21:35
  • Baxtiyorjon Toshtemirov
  • 0
  • Футбол
CHERY AUTO

Мадриднинг "Реал" клуби Ла Лиганинг 16-туридан ўрин олган "Вильярреал" ҳамда "Атлетико" жамоалари баҳсини АҚШга кўчирилмасликни сўраб Испания футбол федерациясига мурожаат қилди.

Tecno

Marca нашри тарқатган хабарга қараганда “қироллик клуби” ушбу учрашувларнинг Испаниядан ташқарида ўтказилиши Лиганинг яхлитлигини бузади.

Айтиш керакки, ўтган ой ўрталарида Ла Лига раҳбарияти "Вильярреал" - "Атлетико" учрашувини 8 декабрь куни Майамида ўтказилиши ҳақида маълум қилишганди.

Эслатиб ўтамиз, Ла Лига ўтган мавсум "Жирона" - "Барселона" учрашувини ҳам АҚШда ўтказишни режалаштиришган эди. Бироқ, мамлакат футболи раҳбарлари бунга қарши чиқишганди.

Комментарии

Для написания комментариев пройдите авторизацию