
"Реал Мадрид" ЕЧЛда энг кўп пенальти тепган жамоага айланди
Чемпионлар лигасининг 1-туридан ўрин олган “Реал Мадрид” ва “Марсель” (2:1) жамоалари ўртасидаги баҳсда Хаби Алонсо шогирдлари ғалаба қозонди. Учрашувда “қироллик” клубининг икки голи ҳам 11 метрлик жарима зарбасидан киритилди.
Шу тариқа, “Реал Мадрид” ЕЧЛ тарихида жами 63 та пенальти амалга ошириб, “Бавария”ни орқада қолдирди ва пенальтилар сони бўйича турнирнинг мутлақ етакчисига айланди.
Маълумот учун, “Реал” 2-турда Қозоғистоннинг “Қайрат” жамоасига қарши майдонга тушади.
Комментарии