"Реал Мадрид"нинг яна бир ҳимоячиси жароҳати сабаб "Барселона"га қарши учрашувни ўтказиб юборади!

CHERY AUTO

"Реал Мадрид" ҳимоячиси Давид Алаба жароҳати сабаб "Барселона"га қарши беллашувда майдонга тушолмайди.

Tecno

Австриялик футболчи Ла Лиганинг 9-туридаги "Хетафе"га қарши (1:0) ўйиннинг танаффусида алмаштирилган эди. "The Athletic" нашрига кўра, унда оёқнинг иккинчи қисмидаги мушак жароҳати аниқланган.

Маълумотларга кўра, Алаба 26 октябрь куни бўладиган "Эл-класико"да иштирок эта олмайди.

Шу билан бирга, "Реал"да ҳимоя чизиғида муаммолар кўпайган — жамоада яна олти нафар ҳимоячи жароҳат олган. Улар орасида Ферлан Менди ва Антонио Рюдигер "класико"ни аниқ ўтказиб юборади. Шунингдек, Дани Карвахаль, Дин Хаусен ва Трент Александр-Арнольд ҳам тикланиш жараёнида.

Комментарии

Для написания комментариев пройдите авторизацию