"Реал" марказий ҳимояни мустаҳкамлаш учун уч номзодни аниқлади
"Marca" нашрининг маълумотига кўра, Мадриднинг "Реал" клуби марказий ҳимоячи позицияси учун уч нафар номзодни кўриб чиқмоқда. Улар — "Ливерпуль" футболчиси Ибраима Конате, "Бавария" аъзоси Дайо Упамекано ва "Кристал Пэлас" ҳимоячиси Марк Гехи.
Уларнинг жорий клублари билан тузилган шартномалари бу мавсум охирида якунланади.
"Қаймоқранглилар" учун асосий устувор вариант — Конатени трансфер қилиш. Франциялик ҳимоячи ҳали "Ливерпуль" билан янги шартнома бўйича келишувга эришмаган.
Упамекано хизматлари "Реал"га таклиф этилган бўлса-да, у клуб учун асосий номзод сифатида қаралмаяпти.
Шунингдек, келаси ёзда "Реал" ҳимоячилари Антонио Рюдигер ва Давид Алабанинг шартномалари ҳам тугайди.



Комментарии