"Реал" Мбаппега фантастик маош тўлайди

  • 31 января, 2022, 18:22
  • Karim Xudayqulov
  • 0
  • Футбол
CHERY AUTO

ПСЖ ҳужумчиси Килиан Мбаппе "Реал" билан келишувга эришди. Франциялик футболчи ёзда Мадрид клуби сафига бориб қўшилади. 

23 ёшли форвард "қаймоқранглилар" таркибида йилига 50 миллион евро маош олади. Шундай қилиб, у дунёда энг кўп маош олувчи футболчига айланади. 

Tecno

Европа чемпионлар лигаси 1/8 финалидан ўрин олган "Реал" ҳамда ПСЖ тўқнашувига қадар бу ҳақда томонлар расмий баёнот бермайди. 

Маълумот учун, Мбаппе жорий мавсум барча турнирлар доирасида 28 та ўйинда майдонга тушиб, 19 та гол урди ва 16 та ассистни ўз номига ёздириб қўйди.  

Комментарии

Для написания комментариев пройдите авторизацию