“Реал” Мбаппенинг Франция терма жамоасида ўйнашини истамаяпти

  • 31 августа, 2024, 14:35
  • Ali Ahmadxo’jayev
  • 0
  • Футбол
CHERY AUTO

“Реал” Килиан Мбаппе кўпроқ дам олиш имконига эга бўлиши учун Франция терма жамоасининг сентябрь ойидаги учрашувларига бормаслигини истаяпти. Бу ҳақда "RMC Sport" нашри хабар тарқатди. 

Tecno

Мбаппе “Қироллик клуби”га 3 июнь куни кўчиб ўтганди. Ҳозирча, 25 ёшли ҳужумчи ўзидан кутилган даражада ўйнай олмаяпти. Бу Килианнинг ҳали юқори спорт формасини тиклаб улгурмагани билан изоҳланмоқда. 

Килиан ёзда Германияда ўтказилган Европа чемпионатида бурнини синдириб олганди. Кейин Мадридга кўчиб ўтди ва бу ёз етарли даражада ҳордиқ чиқара олмади. 

Комментарии

Для написания комментариев пройдите авторизацию