"Реал" мухлислари учун хушхабар!

CHERY AUTO

Мадриднинг "Реал" клуби ярим ҳимоячиси Марко Асенсио тиззасидан олган жароҳатидан фориғ бўлди. 24 ёшли футболчи ўтган йилнинг июль ойида "International Champions Cup" турнири доирасида "Арсенал"га қарши (2:2, пенальтилар сериясида 3:2) баҳсда жароҳат олган эди.

Tecno

Август ойида жарроҳлик столига ётган испаниялик хавбек орадан 251 кун (8 ойдан кўпроқ) ўтиб, сафга қайтди ва ҳозир тўлақонли машғулотларга тайёр.

Аммо, айни вақтда коронавирус пандемияси боис Испания Ла Лигаси тўхтатиб қўйилган ва мадридликлар ҳам карантинга чиқишган. Шу боис қачон машғулотлар давом эттирилса, у ҳам ўшанда сафга қўшилади.

Комментарии

Для написания комментариев пройдите авторизацию