"Реал" мухлислари учун хушхабар!

  • 23 сентября, 2021, 18:43
  • Baxtiyorjon Toshtemirov
  • 0
  • Футбол
CHERY AUTO

"Реал"нинг германиялик ярим ҳимоячиси Тони Кроос қорин бўшлиғининг сурункали жароҳатидан даволанишни давом эттирмоқда.

Tecno

MadridistaReal тарқатган хабарга қараганда, Кроос бугун узоқ вақтдан буён илк бор умумий гуруҳ машғулотларида қатнашган. Қайд этилишича, у машғулотларнинг фақат бир қисмини жамоа билан ўтказган, қолган вақт алоҳида шуғулланган.

Манбага кўра, Карвахаль, Менди, Бэйл, Себальос ва Марсело каби футболчилар ҳали ҳам тўлиқ тикланмаган. Улар машғулотларни тренажёр залида ўтказишмоқда.

“Реал” навбатдаги учрашувини 26 сентябрь куни ўз майдонида “Вильярреал”га қарши ўтказади.

Комментарии

Для написания комментариев пройдите авторизацию