“Реал” олмаса, бизга ўт!

  • 22 ноября, 2022, 12:02
  • Zohir Toshxo’jayev
  • 0
  • Футбол
CHERY AUTO

“Ливерпуль” раҳбарияти таркибни кучайтириш учун “Боруссия”да порлаётган Жуд Беллингемни қўшиб олмоқчи.

Tecno

Аслида 19 ёшли ярим ҳимоячига асосий даъвогар сифатида “Реал” эътироф этилаётган эди. Чунки Беллингемнинг ўзи мадридликлар сафига ўтишга мойиллик билдираётганди.

Сўнгги маълумотларга қараганда, “Қироллик клуби” Беллингем траснфери учун дортмундликлар сўраётган суммани тўлашга тайёр эмас. Бундеслига вакиллари ўз ўйинчисини 150 миллион еврога баҳолаган.

“Реал” курашдан чиққанидан кейин “Ливерпуль” Беллингем учун асосий даъвогарга айланди. Юрген Клопп бу ўйинчи ёрдамида майдон марказидаги муаммоларни ҳал қилмоқчи.

Беллингемга Манчестернинг икки клуби ҳам даъвогар экани “Ливерпуль” режасига халақит қилмоқда.  

Комментарии

Для написания комментариев пройдите авторизацию