 
                "Реал" ортидан "Барселона" ҳам мавсумдаги илк мағлубиятини қабул қилиб олди
Испания Ла Лигаси 6-туридан ўрин олган "Хетафе" - "Барселона" учрашуви ўз якунига етди. Унда мезбонлар минимал ҳисобда ғалабага эришди.
Баҳсда киритилган ягона голга Хаиме Мата пенальти орқали муаллифлик қилди. Бироз аввал, "Реал" "Кадис"га имкониятни бой берган эди.
- 90+' Максимович ўрнига Моллейо майдонга тушди. 
- 90' "Хетафе" мураббийлари штабидан бир аъзо майдондан четлатилди. 
- 90+' Асосий вақтга 6 дақиқа қўшиб берилди. 
- 89' Кучо ўрнига Тимор майдонга тушди. 
- 89'Кучонинг зарбаси ноаниқ кетди. 
- 83'Кучонинг зарбаси дарвоза тўсинига тегди. Яхши ҳужум "Хетафе"да. Нето тўпга тегинган ҳам экан. 
- 80' Гризманн ўрнига Тринкау, де Йонг ўрнига эса Брейтуэйт майдонга тушди. 
- 79' Нетодан яна бир сейв. Яқин масофадан берилган зарбани қайтаришга эришди. 
- 77'Фати жарима майдони ичида йиқилди. Аммо ҳакам ҳаммаси жойида, деб ҳисоблади. 
- 71' Хаиме Мата ўрнига Энес Унал майдонга тушди. 
- 67'Ньом кўп қўполлик ишлатмоқда. Сариқ карточкаси бор. Эҳтиёт бўлиши зарур. 
- 63'"Хетафе" ҳужумда ишончли ҳаракат қилмоқда. 
- 59'Гол ўтказиб юборгач, "Барселона" жуда фаоллашди. 
- 56' ГОООООООООООООЛЛЛЛЛЛЛЛЛЛЛЛЛЛ!!! Мата пенальтидан дарвозани аниқ нишонга олди. 
- 56' "Хетафе" футболчисига тиббий ёрдам кўрсатилмоқда. 
- 55' Де Йонг ўз жарима майдони ичида қўполлик ишлатди. Пенальти 
- 53'Дест ҳимояда ишончли ҳаракат қилмоқда. Яна бир ҳужумни америкалик футболчи бартараф этди. 
- 49'Иккинчи таймни "Барселона" ҳужумлар билан бошлади. 
- 46' Иккинчи тайм бошланди. 
- 45' Танаффус. 
- 45' Ньом сариқ карточка олди. 
- 45'Кукурельянинг узатмасига жамоадошлари зарба йўллай олмади. 
- 42' Стандартни Месси жуда секин зарба билан амалга оширди. 
- 41' Роберто ҳакамга нисбатан кўпроқ эътироз билдиргани учун сариқ карточкага лойиқ кўрилди. 
- 40'Жарима майдони яқинида Мессига нисбатан фол ишлатилди. 
- 35'Жарима зарбаси пайтида барселоналиклар офсайдда қолиб кетди. 
- 30'Гризманн қулай имкониятдан фойдалана олмади. Бирга-бир вазият бой берилди. 
- 29' Мессининг олисроқдан амалга оширган жарима зарбасини Сориа бир амаллаб ушлаб олди. 
- 27' Мата сариқ карточка олди. 
- 26'"Кўк-анорранглилар" қарши ҳужумларни пойлаб ўйнамоқда. 
- 23' Пике сариқ карточка олди. 
- 22'Кукурельянинг зарбаси кучсиз чиқди. 
- 20'Мессининг зарбаси дарвоза устунига бориб тегди. 
- 18' Нетодан сейв. Бурчакроқдан йўлланган зарба бразилиялик посбоннинг қўлларига бориб тушди. 
- 17'Каталонияликлар ажабланарли футбол намойиш этмоқда. Улар тўпни жуда тез йўқотмоқда. 
- 15'"Барса" ҳимояланишга мажбур бўлмоқда. 
- 12'"Барселона"нинг қарши ҳужуми хавфли чиқди. Аммо Кукурелья ўз позициясига етиб келишга улгурди. 
- 11' Бурчак узатмасини ҳимоячилар қайтариб юборди. 
- 11'Жарима зарбасидан узатилган тўпга Ньом аниқ зарба бера олмади. Тўп Бускетсга тегиб, майдонни тарк этди. 
- 10'Дест ўз жарима майдони яқинида Ньомни йиқитди. 
- 9'Дембеленинг ўтиб кетишига ҳимоячилар йўл қўймади. 
- 5'Меҳмонлар тўпни назорат қилмоқда. 
- 2'Мессига узатилган тўп ноаниқ кетди. 
- 1'"Барса"нинг дастлабки ҳужуми самара келтирмади. 
- 1' Ўйин бошланди. 
- 0'Жамоалар майдонга тушиб келишди. 
- 0'Ассалому алайкум, азиз футбол мухлислари. Испания Ла Лигасининг 6-туридан ўрин олган "Хетафе" - "Барселона учрашуви бироздан сўнг старт олади. Ушбе ўйинни Абдулвосид Валихонов матнли трансляция тарзида эътиборингизга ҳавола этади. 



Комментарии