“Реал” ўзи воз кечган футболчини қайтаради

  • 29 сентября, 2022, 13:01
  • Zohir Toshxo’jayev
  • 0
  • Футбол
CHERY AUTO

“Реал”нинг энг машҳур футболчиларидан бири Марко Асенсио жамоани тарк этиши кутилмоқда.

Tecno

Испаниялик универсал ўйинчи майдонда ўзига берилаётган вақтдан норози ва мавсум охирида шартномаси тугаши билан клубни тарк этади.

Мадридликлар Асенсиони ўрнини босадиган ижрочи қидирмоқда. Номзодлар орасида Браим Диас бор. Бу футболчи асли “Қироллик клуби” аъзоси ҳисобланади ва айни пайтда ижара асосида “Милан” шарафини ҳимоя қилмоқда.

“Милан”нинг 23 ёшли Диас билан ижара шартномаси мавсум охиригача тузилган. Унга кўра, миланликларда ярим ҳимоячини 22 миллион еврога сотиб олиш ҳуқуқи бор. Агар А Серия чемпиони бу ҳуқуқида фойдаланса, “Реал” ўз ўйинчисини қайта сотиб олиш учун 30 миллион евродан воз кечиши керак бўлади.

 

Комментарии

Для написания комментариев пройдите авторизацию