
“Реал” қимматбаҳо юлдузни пасайтирилган нархда олиш йўлини топди
“Реал” раҳбарияти анчадан бери “Пари Сен-Жермен”дан португалиялик маҳоратли ярим ҳимоячи Витиньяни олиш йўлларини қидирмоқда.
Айрим манбалар мадридликлар бу трансфер учун 200 миллион евро атрофида маблағ тикишга тайёрлиги ҳақида хабар чиқарган эди.
Бироқ Marca нашри “Қироллик клуби”да бу ўйинчини анча арзон трансфер қилиш имкони пайдо бўлгани ҳақида ёзди.
Манбага кўра, 25 ёшли Витиньянинг шартномасида 2026 йилги жаҳон чемпионатидан кейин бу футболчини 90 миллион еврога трансфер қилиш мумкинлиги ҳақида банд киритилган.
“Қироллик клуби” режасини амалга ошириш учун бир йил кутишига тўғри келади. Шунга қарамай, улар ПСЖ мутасаддилари ўйинчини қўйиб юборишга кўндириши ҳам керак.
Витинья ўтган мавсум Париж клуби сафида 59 та учрашувда иштирок этиб, саккизта гол ва бешта ассист қайд этди. У парижликлар сафида Франция чемпионлиги ва Европа Чемпионлар лигаси бош совринини қўлга киритди.
Комментарии