
"Реал" Родригонинг нархини туширишга тайёр
Родригонинг ёзда "Реал Мадрид"ни тарк этиши ноаниқлигича қолмоқда.
"Манчестер Сити" мадридликлар вингерини ўз сафига қўшиб олмайди, сабаби Савиньо Морейрани жамоада сақлаб қолишга қарор қилган.
Журналист Гилем Балагенинг маълумотларига кўра, трансфер ойнаси якунига яқин "Реал" Родригонинг нархини 100 миллион евродан 60-70 миллион еврогача тушириши мумкин, бироқ ҳозирча клуб расмий таклифлар олмаган ва бразилияликнинг кетиши эҳтимолдан йироқ.
"Реал"даги манбаларнинг таъкидлашича, қизиқиш билдирган "Арсенал" Родригони ўз сафига қўшиб олиш учун аниқ ҳаракатлар қилмаган.
Комментарии