"Реал" Серхиони сотиб юборади

  • 18 июля, 2020, 18:23
  • Baxtiyorjon Toshtemirov
  • 0
  • Футбол
CHERY AUTO

"Реал" Мадрид клуби раҳбарияти шу ёз ҳимоячи Серхио Регилонни сотиб юбормоқчи.

Tecno

Marca нашрининг ёзишича, 23 ёшли испаниялик футболчи мунтазам ўйин амалиётига эга бўлишни истамоқда, “қироллик клуби” мураббийлар штаби эса унга буни кафолатлай олмасликларини билдиришган.

Шу билан бирга “Реал” тарбияланувчиси ҳисобланган Регилон “коронавирус инқирози” даврида жамоасига яхшигина пул ишлаб бериши мумкин.

Маълумот учун, Серхио Регилон жорий мавсумни “Севилья” сафида ижарада ўтказмоқда. У ҳозирча 33 та ўйинда майдонга тушди ва 1 та гол ҳамда 4 та голли узатмага муаллифлик қилди.

Комментарии

Для написания комментариев пройдите авторизацию