"Реал" сўнгги дақиқаларда гол уришга "уста" бўлиб кетяпти

  • 20 сентября, 2021, 18:46
  • Baxtiyorjon Toshtemirov
  • 0
  • Футбол
CHERY AUTO

Кеча “Реал” Ла Лиганинг 5-тури доирасида сафарда “Валенсия” устидан 2:1 ҳисобида ғалаба қозонди.

Tecno

Эътиборлиси, “қироллик клуби” ўйиннинг 86-дақиқасига қадар 1:0 ҳисобида ортда бораётган эди, бироқ 86-дақиқада Винисиус Жуниор ва 88-дақиқада Карим Бензема томонидан киритилган тезкор голлар эвазига Мадридга 3 очко билан қайтадиган бўлди.

Қизиғи шундаки, “Реал” жорий мавсумда киритган 16 та голнинг 6 тасини (37,5%) 85-дақиқадан сўнг киритган.

“Реал” айни дамда Ла Лига мусобақа жадвалида 13 очко тўплаган ҳолда пешқадамлик қилмоқда. Карло Анчелотти жамоаси кейинги учрашувни Мадридда “Мальорка”га қарши ўтказади.

Комментарии

Для написания комментариев пройдите авторизацию