“Реал” суперфутболчи учун 160 миллион сарфлайди

  • 16 февраля, 2023, 20:02
  • Zohir Toshxo’jayev
  • 0
  • Футбол
CHERY AUTO

“Реал” мутасаддилари ёзда жамоа таркибини кучайтириш мақсадида “Боруссия” ярим ҳимоячиси Жуд Беллингем трансферини амалга оширмоқчи.

Tecno

Мадридликлар англиялик ўйинчи учун асосий даъвогар сифатида эътироф этилмоқда. Беллингемнинг ўзи ҳам юртидан қатор таклифлар бўлаётганига қарамай, Мадридга кўчиб ўтишга мойил бўлиб турибди.

Испания матбуотининг ёзишича, “Реал” ёзда Беллигем учун 130 миллион евро тўлашга тайёр. Бундан ташқари, улар футболчининг натижаларига қараб, дортмундликларга 30 миллион евро миқдори бонус пулларини ажратади.

“Боруссия” 19 ёшли футболчини осон қўйиб юбормоқчи эмас. Улар Жудга янги шартнома таклиф қилмоқда. Бу вазиятда кўп нарса футболчининг қарорига боғлиқ бўлади.

Комментарии

Для написания комментариев пройдите авторизацию