"Реал" таркибга янги Каземиро топди

  • 25 декабря, 2024, 23:07
  • Jahongir Inomjonov
  • 0
  • Футбол
CHERY AUTO

"Аталанта" ярим ҳимоячиси Эдерсон Лоуренсо "Реал Мадрид"га ўтиши мумкин. Бу ҳақда "Defensa Central" нашри хабар берди.

Манба хабарига кўра, "Реал" 25 ёшли бразилиялик футболчини диққат билан кузатмоқда. Сабаби, клуб скаутлари уни клуб учун мос футболчи деб билади.

"Қироллик клуби" футболчида янги Каземирони кўришади. Таъкидланишича, хавбекни сотиб олиш 60 миллион еврога тушиши мумкин.

Маълумот учун, хавбек жорий мавсумда умумий 23 та баҳсда майдонга тушган. Футболчи ҳисобида 2 та гол ва 1 та голли узатма мавжуд.

Комментарии

Для написания комментариев пройдите авторизацию