"Реал" "Тоттенхэм"нинг рекордини йўққа чиқарди
Мадриднинг "Реал" клуби УЕФА Чемпионлар лигасида рекорд ўрнатди.
Gracenote Live нашри тарқатган хабарга кўра “қироллик клуби” ушбу мусобақа доирасида ўз майдонида ўтган кетма-кет 43та ўйинда рақиб дарвозасини ишғол этишга муваффақ бўлди ва бу борада “Тоттенхэм”нинг натижасини ортда қолдирди.
Таъкидлаш лозимки, “шпорлар” 1961-1984 йилгача ушбу мусобақа доирасида ўз майдонларида ўтган кетма-кет 42та ўйинда гол уришга эришишган.
Комментарии