“Реал” ва “Барса” Холандни олиш йўли борлигига ишоняпти

  • 17 ноября, 11:36
  • Zohir Toshxo’jayev
  • 0
  • Футбол
CHERY AUTO

“Манчестер Сити”нинг асосий тўпурари Эрлинг Холандни ҳозирги жамоасида ҳамма нарса қониқтиради. Норвегиялик ҳужумчи клуб билан 2034 йилнинг ярмигача давом этадиган меҳнат шартномасига эга.

Tecno

Холанд ана шу келишув асосида Англия Премьер-лигасида энг катта маош оладиган ўйинчи ҳисобланади.

Аммо Эрлингнинг келажак режаларида Испания чемпионатида ўйнаш истаги бор. Айнан мана шу омил Ла Лига грандлари “Барселона” ва “Реал”ни тинч қўймаяпти.

Айрим манбалар Холанд ўтган йили “шаҳарликлар” билан ҳамкорликни узайтирганида шартномадан уни сотиб олиш имконини берадиган бандлар олиб ташланганини иддао қилмоқда.

Бироқ Transfer News Live нашрининг тасдиқлашича,  “Реал” ва “Барселона” мутасаддилари бу маълумотга ишонгани йўқ. Ҳар икки клуб ҳам “Манчестер Сити” хўжайинлари 25 ёшли футболчини қайсидир миқдордаги суммага қўйиб юборади, деб ҳисоблайди.

Эслатиб ўтамиз, Холанд дунёдаги энг қиммат футболчилардан бири ҳисобланади. Transfermarkt унинг қийматини 180 миллион еврога баҳолаган.

Комментарии

Для написания комментариев пройдите авторизацию