
"Реал" ва ПСЖ клубларининг собиқ ҳужумчиси Осиё клуби билан шартнома имзолади!
“Реал” ва ПСЖ клубларининг собиқ ҳужумчиси Хесе Родригес фаолиятини Малайзия чемпионатида давом эттиради. 31 ёшли испаниялик ҳужумчи “Жоҳор Дарул Такзим” клуби билан шартнома тузди. Бу ҳақда клуб матбуот хизмати хабар тарқатмоқда.
Қайд этиш жоиз, Хесе “қироллик клуби” футбол академияси битирувчиси ҳисобланади. Родригес “Реал”нинг асосий жамоаси сафида 94 та ўйин ўтказиб, 18 та гол урган ва 15 та голли узатмани амалга оширган. У Мадрид жамоаси таркибида Чемпионлар лигаси, шунингдек, Испания чемпионати ва мамлакат кубогида ғалаба қозонган.
Хесе фаолияти давомида ПСЖ, “Бетис”, “Спортинг” ва “Сампдория” каби жамоаларда тўп сурган. Унинг сўнгги иш жойи Бразилиянинг “Коритиба” клуби бўлган.
Комментарии