
"Реал" Винисиус билан келиша олмаяпти
"Реал" ва Винисиуснинг янги шартнома бўйича музокаралари тўхтаб турибди. Бразилиялик вингер ва мадридликларнинг амалдаги келишуви 2027 йилнинг июнигача мўлжалланган.
ESPN хабарига кўра, шартномани узайтириш бўйича музокаралар бир неча ҳафта олдин боши берк кўчага кириб қолган. Футболчининг вакиллари клуб таклифини қабул қилиш мақсадга мувофиқ эмас, деб ҳисобламоқда.
Футболчининг атрофидагилар Винисиуснинг маошини йилига қатъий белгиланган 20 миллион еврога ва бу миқдорни 30 миллион еврога ошириш имкониятига умид қилишган.
Бироқ, "Реал"нинг якуний таклифи бонуслар сифатида қўшимча 10 миллион еврони ҳисобга олмаганда 20 миллион еврони ташкил этди.
Винисиуснинг агентлари кутиб туришга ва жорий мавсум қандай ўтишини кўришга, шунингдек, бош мураббий Хаби Алонсонинг бразилиялик футболчига нисбатан режаларини ўрганиб, кейин қарор қабул қилишга қарор қилишди.
Комментарии