"Реал" яна бир футболчиси билан шартномани ўзайтирмоқчи

  • 4 февраля, 2023, 10:46
  • Oybek Yo’ldoshev
  • 0
  • Футбол
CHERY AUTO

Мадриднинг "Реал" клуби Дани Себальос билан шартномани узайтирмоқчи.
"Marca" нашри хабарига кўра, Мадрид клуби раҳбарияти 26 ёшли ярим ҳимоячига шартномани узайтириш истаги ҳақида аллақачон маълум қилган.
Испаниялик футболчи 2017 йилда "қироллик клуби"га ўтган эди. У "Арсенал"да икки йил ижарада ўйнади (2019-2021).
Эслатиб ўтамиз, жорий мавсумда Дани "қаймоқранглилар" сафида барча турнирларда 20 та ўйинда майдонга тушиб, битта гол уриб, 4 та голли узатма амалга оширди.

Tecno

Комментарии

Для написания комментариев пройдите авторизацию