"Реал" юлдузи АПЛ клубига кўчиб ўтиши мумкин

CHERY AUTO

"Реал Мадрид" ҳужумчиси Винисиус Жуниор Лондон клубига ўтиши мумкин.

Tecno

"Defensa Central" нашрнинг берган маълумотларига кўра, бразилиялик футболчига "Челси" клуби қизиқиб қолган. "Аристакиротлар" "Реал" юлдузини келаси ёзда ўз сафига қўшиб олишни режалаштирмоқда. 

Лондон клуби Вини учун 150 миллион евро беришга тайёр. 25 ёшли футболчини "қироллик клуби"дан кетишига мураббий Хаби Алонсо билан муносабатлар кескинлиги сабаб бўлиши мумкин. Форварднинг ҳозирда "Трансфермаркт" порталидаги қиймати 150 миллион еврони ташкил этади.

Эслатиб ўтамиз, Винисиус "қаймоқранглилар" сафида жорий мавсум 22 та учрашувда майдонга тушишга эришди. Бу бахсларда футболчи жами 6 та гол киритган ва 5 та голли узатмани амалга оширган.

Комментарии

Для написания комментариев пройдите авторизацию