"Реал"га қарши ўйинга қадар "Барселона"нинг муҳим футболчиси сафга қайтиши кутиляпти

  • 26 марта, 2023, 22:00
  • Karim Xudayqulov
  • 0
  • Футбол
TIGGO 2 PRO
Январ ойида сонидан жароҳат олган "Барселона" ҳужумчиси Усмон Дембеле тикланиш жараёнини давом эттирмоқда. 

Вингер Каталония клуби базасида якка тартибда машғулотларда иштирок этмоқда. Француз 5 апрель куни Испаия кубоги доирасида бўлиб ўтадиган "Реал"га қарши учрашувда иштирок этишга умид қилмоқда. 

Бир неча кун аввал чиққан хабарларга кўра, Дембеле ҳамда Педри "эл-класико"ни ўтказиб юбориши айтилаётганди. Шунингдек, де Йонг ҳам 4 ҳафтага сафдан чиқиб, муҳим беллашувда жамоасига ёрдам бера олмайдиган бўлди. 



Комментарии

Для написания комментариев пройдите авторизацию