
"Реал"нинг икки юлдузи бир-бири билан тортишиб қолди
Яқинда ўтказилган машғулотлардан бирида Мадриднинг “Реал” клубида Антонио Рюдигер ва Жуд Беллингем ўртасида можаро юз берди.
Журналист Эду Агирренинг хабар беришича, жума кунги машғулот давомида германиялик марказий ҳимоячи ва инглиз ярим ҳимоячиси оғзаки тортишувга киришишган. Бироқ манбага кўра, баҳс тез орада ҳал этилган – футболчилар бир-бирига қўл бериб, ярашиб олишган.
Якшанба куни Рюдигер ва Беллингем “Реал”га Ла Лига доирасидаги “Алавес”га қарши ўйинда 1:0 ҳисобида ғалаба қозонишда ёрдам беришди. Рюдигер асосий таркибда майдонга тушиб, ўйинни тўлиқ ўтказди, Беллингем эса 63-дақиқада захирадан майдонга тушди.
16 апрель куни “Реал” Чемпионлар лигаси чорак финалининг жавоб баҳсида “Арсенал”га қарши ўйнайди. Биринчи учрашув “канонирлар”нинг 3:0 ҳисобидаги ғалабаси билан якунланган.
Комментарии
жа катта иш бубдию...
хабарларингга ...