
“Реал”нинг муваффақиятсизлиги ва Австрия "қаҳри". Евроҳафтадаги ТОП-10 воқеалар
Хабарингиз бор, Чемпионлар Лигаси ва Европа Лигасининг илк ўйинлари ўз якунига етди. Бугунги мавзуимиз евроҳафталикда рўй берган қизиқарли воқеалар ҳақида бўлади.
- “Интер” ва “Тоттенҳем”нинг муваффақиятсизлиги.
“Шпорлар” Грецияга сафари олдидан билишардики, уларни осон ўйин кутиб турмайди. Шунда ҳам ўтган мавсум финалистининг “Олимпиакос”га қарши ўйинидаги дуранг – бу сенсация. Дастлабки ўттиз дақиқаликда англиялик футболчилар 2-0 ҳисобида олдинда боришаётган эди. Кейн ва Моуранинг голлари “Тоттенҳем”ни олдинга олиб чиқди. Аммо иккинчи бўлимнинг илк дақиқалариданоқ Валбуенанинг пеналтидан киритган голи эвазига гретсияликлар ҳисобни тенглаштиришди. Кейинчалик “Олимпиакос”да ғалаба учун ҳам имконият бўлди.
“Интер” эса ўз уйида “Славия”га қарши баҳс олиб борди. Чехия клуби Миланда “Нерадзуррилар”ни мағлуб этишига бир баҳя қолди, лекин Конте шогирдлари иккинчи бўлимда қўшиб берилган дақиқаларда гол уриб ҳисобни тенглаштиришга муваффақ бўлишди. Тўғри, “Интер”да ҳам ғалаба қозониш учун имкониятлар бўлди. Бареллининг голидан кейин Лукакуда яхшигина имконият бор эди. Аммо белгиялик футболчи қулай имкониятдан фойдалана олмади. Шундай қилиб, “Интер” 1 очко билан кифояланишга мажбур бўлди. Гуруҳдаги рақиблар, “Барселона” ва “Боруссия”нинг гранд клуб эканлигини ҳисобга олсак, биринчи турда олинмаган 3 очко миланликлар учун қимматга тушиши мумкин.
- Дормундда голлар ва фойдаланилмаган пеналти.
“Барселона”нинг Германияга саёҳати омадсиз бўлди. Дормундликлар билан дуррангга имзо чекишди. Энг ёрқин ўйин кўрсаган футболчи – бу сўзсиз Матс Ҳуммелс бўлди. Каталонияликларнинг ҳужумларини бартараф этишда жонбозлик кўрсатди ва Испания гранди Бюрки дарвозаси томон битта аниқ зарба бера олди, холос. Дормундликлар ҳам яхши ўйин кўрсата олди ва Тер Штеген дарвозаси олдида хавфли вазиятларни яратишди. Аммо якунда улардан омад юз ўгираверди. Ҳаттоки, Ройс пеналтидан унумли фойдалана олмади. Тер Штеген “Барселона”ни қутқариб қолди. Германиялик голкипер “Кўк-анорранглилар” сафида энг яхшиси бўлди. Бу ўйин фақатгина бир воқеа билан, Мессининг бу мавсумда илк бор майдонга тушгани билан ёдда қолди, холос.
- “Валенсия”нинг “Стэмфорд Бридж”даги ғалабаси.
Пеналтидан унумли фойдаланилмаган яна битта ўйин. Бу ерда Росс Баркли охирги дақиқаларда пеналтини голга айлантира олмади ва “Челси” ҳеч бўлмаса дуррангга эришиш мақсади чиппакка чиқди. Родриго томонидан урилган ягона гол “Валенсия”га ғалаба келтирди. Аслида бу кутилмаган ҳолат бўлди, бир ҳафта олдин “Валенсия” раҳбарияти Марселино Гарсия Торални истеъфога чиқариб, мураббийлик курсисига Селадесни олиб келган эди. Селадес қўл остида “Кўршапалаклар” “Барселона”га қарши йирик ҳисобга мағлуб бўлишганди. Иккинчи ўйинда эса “Челси” устидан қозонилган ғалаба. Селадес секин-аста жамоага мослашишни бошлади.
- “Локомотив”ни Леверкузендаги муваффақияти.
Рақибнинг кучли эканлиги, Мирачукнинг жароҳати, тақвимнинг ноқулай эканлиги ҳам “Локомотив”нинг Леверкузендаги муваффақиятли ўйинига халақи бера олмади. “Локо” рақибга тўп назоратини топширишни маъқул кўрди, “Баер” 78% ва “Локомотив” 22% тўпни назорат қилди. Лекин ўйинни “Темирйўлчилар” бошқариб турди. Ҳимояда мустаҳкам ўйин намойиш қилди ва ўз имкониятларидан максимал фойдалана олишди.
- Россия клубларининг Европа лигасидаги қўшалоқ муаффақиятсизлиги ёхуд умумий ҳисоб 1-10
Бахтга қарши, ҳеч ким “Краснодар” ва ЦСКА клубларидан бунақа ўйин кутишмаган эди. Европа лигасига мос бўлмаган ўйинларини намойиш этишди Россия клублари ўша куни. “Буқалар” “Базел”дан жавобсиз 5 та гол қабул қилган бўлса, ЦСКА “Лудагорец”нинг 5та голига битта гол билан жавоб қайтара олди. Энг кулгули томони, якшанба куни иккала клуб Премьер лига доирасида ўзаро баҳс олиб боришади. Европа лигасидаги аянчли аҳвол Ганчаренко ва Мусаев жамоаларига қаттиқ таъсир этгани аниқ.
- Загребнинг “Динамо”си “Аталанта”ни тор-мор этди.
Загребликларнинг “Аталанта” устидан ғалабаси уларни мағрурона “Биз гуруҳдан чиқишни истаймиз!” деган гапни айтишга ундади. Вазиятни тушунган одамлар биладики, ҳаммасига Каррера айбдор. У “Аталанта”нинг машғулотларига Гасперинини рухсати билан ташиф буюрганди. Биз эса майдонда Мирослав Оршичнинг хетригини ва загребликларнинг дахшатли тарзда имкониятлардан фойдаланганини кўрдик. 13 та зарба, 6 таси аниқ ва 4 та гол.
- Австрия бўрони: 3 та ғалаба, умумий ҳисоб 11-2
Авсрияликлар учун еврокубок баҳслар жудаям омадли келди. Энг аввал, “Залсбург” “Генк”ни 6-2 ҳисобида маъғлуб этди. “Залсбург”нинг ҳужум чизиғи ёрқин ўйин намойиш этди. 19 ёшли эрлинг Халанд 3 та голга муаллифлик қилди. Австриянинг яна бир жамоаси “Волфсберг” кутилмаганда гладбахнинг “Боруссия”сини 4-0 ҳисобида, меҳмонда мағлуб этди. Австрияликларнинг яна бир аъзоси ЛАСК камтарин 1-0 ҳисобида “Русенборг” устидан ғалаба қозонди.
- “Атлетико” ва “Ювентус”да жанговор дурранг
Роналду бу сафар “Атлетико” дарвозасига гол уролмади, ҳеч қандай келишмовчиликлар юз бермади, лекин ўйин жудаям қизиқарли бўлди, айниқса, иккинчи бўлим, жамоалар бир-бирларига 4 та гол уришди. “Ювентус” Куадрадо ва Матюдининг голлари эвазига 2-0 ҳисобида олдинда боришаётган эди, лекин “Матрасчилар” финал ҳуштаги чалинмагунча таслим бўлишга ўрганишмаган, шунинг учун охиригача курашиб, дурранг натижага эришди. Бу дурранг улар учун ғалабага тенг эди. Диего Симеоне шогирдларига стандартлар ёрдам берди. Биринчи гол, ҳимоячиларнинг ҳаводаги комбинатсияси эвазига уюштирилиб, Савичнинг голи билан якунланган бўлса, иккинчи голни эса эктор эррера бурчак зарбасидан сўнг дарвозага тўғирлаб қўйди.
- “Ливерпуль”нинг Неаполга омадсиз саёҳати.
“Ливерпул” худди ўтган йилгидек “Сан-Паоло”да мағлубиятга учради. Роппа-роса бир йил олдин “Наполи” “Қизиллар” устида ғалаба қозонганди. Фақат у пайтда “Ливерпул” ҳозиргидек дахшатли эмасди. Дон Карлонинг режаси ажойиб эди ва шогирдлари ҳам шу куни мукаммал ўйин намойиш этишди. “Наполи” “Ливерпул”нинг прессингларидан қўрқмади, тўп билан ақлли муомала қилишди ва рақиб дарвозасига очиқ йўл қидиришди. Ўтган мавсум чемпиони мағлубият аламини ҳам татиб кўрди.
1.”Реал”нинг “қўрқинчли туши” ёхуд Ди Мариадан дубл
Парижда эса дахшатли воқеа содир бўлди. Тухел ва унинг шогирдлари “Реал”га Франсияда меҳмон эканлигини кўрсатиб қўйишди. Ди Мариа эса собиқ жамоадошларига Парижда бахтли эканлигини “кўрсатиб қўйди”, биринчи бўлимни ўзида дублга эришди. ПСЖ яна бир қанча хавфли вазиятлар яратди ва бемалол 2 тадан ортиқ гол уриши мумкин эди, аммо омад етишмади. Кейлор Навас дарвозаси олдида эса хавфли вазиятлар яратилмади. Мадридликлар 10 йилдан сўнг биринчи марта чемпионлар лигасида рақиб дарвозаси томон аниқ зарбалар бера олмади. Бу Зидан ва унинг шогирдлари учун унутилиши шарт, аммо унутилмайдиган ўйин бўлди.
Комментарии