Рэшфорд: "Барселона"да требл қилиш учун барчаси бор"

  • 19 августа, 15:23
  • Ali Ahmadxo’jayev
  • 0
  • Футбол
CHERY AUTO

"Барселона" вингери Маркус Рэшфорд "кўк-анорранглилар" янги мавсумда барча мусобақаларда ғолиблик учун курашишга тайёрлигини маълум қилди. Рэшфорд каталонияликлар сафида ижара асосида тўп сурмоқда, у клубга ёзда "Манчестер Юнайтед"дан келиб қўшилганди.

Tecno

"Бу "Барса" барча совринларни ютмаслигига сабаб кўрмаяпман. Йўқса, ўтган мавсумда бу жамоа требл (учта соврин) қилмаган бўларди. Кайфият ва мотивация юқори", - дея Рэшфорднинг сўзларини келтирди Mundo Deportivo.

Рэшфорд "Манчестер Юнайтед" тарбияланувчиси ҳисобланади. "Манчестер Юнайтед"нинг асосий жамоаси сафида у барча турнирларда 426 та ўйин ўтказиб, 138 та гол урган ва 78 та голли узатмани амалга оширган.

Комментарии

Для написания комментариев пройдите авторизацию