Рейлли Опелканинг Флоридадаги иши тугади

BEPUL PROPAN

Флоридада теннис бўйича эркаклар ўртасида ўтказилган "MyUTR Pro Match Series" турнирида ғолиб ва совриндорлар номи аниқ бўлди.

Мусобақанинг учинчи ўрни учун ўтган баҳсда Хуберт Гуркач (Польша) ва Томми Пол (АҚШ) ўзаро рақобатлашди. Ушбу учрашувда Хуберт рақибини 4:1, 0:4, 4:1 ҳисобида доғда қолдирди.

Сўнгги ҳал қилувчи финал ўйинида америкалик Рейлли Опелка сербиялик Миомир Кечмановични 4:3, 2:4, 4:2 ҳисобида енгди ва мусобақа ғолибига айланди.

Комментарии

Для написания комментариев пройдите авторизацию