Рибери яна "Марсел"га қайтиши мумкин

  • 29 мая, 2019, 11:39
  • Baxtiyorjon Toshtemirov
  • 0
  • Футбол
CHERY AUTO

Мюнхеннинг "Бавария" клубидан кетган вингер Франк Рибери яна "Марсел"га қайтиши мумкинлиги ҳақидаги хабарларга муносабат билдириб ўтди.

“Марсель” – бу мен учун алоҳида бир мавзу. Бу жамоада ўтказган йилларим бутун умр хотирамда қолади. Яна бу ерга қайтиш? Албатта, ҳаётда ҳамма нарса бўлиши мумкин. Мен ҳозир бўшман. Нималар бўлишини эса вақт кўрсатади", - дейди 36 ёшли франциялик футболчи.

Маълумот учун, Рибери “Марсель” сафида 2005-2007 йилларда тўп сурган ва 60та ўйинда майдонга тушиб, рақиблари дарвозасига 11та гол уришга эришган.

Комментарии

Для написания комментариев пройдите авторизацию