Риёд-2025. Енгил атлетикачиларимиз делегациямизга тўртта медал тақдим этди
Хабарингиз бор Саудия Арабистонининг Ар-Риёд шаҳрида VI Ислом бирдамлик ўйинлари бўлиб ўтмоқда.
Бугундан баҳсларга киришган енгил атлетикачиларимиз делегациямиз ғазнасини бойитишни бошлашди. Баландликка сакраш баҳсларида қатнашган Барнохон Сайфуллаева 1.84 метр билан олтин, Валерия Горбатова эса 1.81 метр билан бронза медалига сазовор бўлишди.
Босқон улоқтириш секторида яна 2 медал қўлга киритилди. Эркаклар ўртасида кечган беллашувларда 74.44 метр натижа кўрсатган Суҳроб Ходжаев кумуш, 74.12 метр қайд этган Аюбхон Фаёзов эса бронза медалига эга чиқди.
Бу ҳақда МОҚ хабар бермоқда.



Комментарии