
Роберто Баутиста-Агут муҳим ғалабага эришди
Испаниялик теннисчи Роберто Баутиста-Агут Мадрид шаҳрида ўтаётган "Дэвис кубоги"нинг финал учрашуви доирасида канадалик теннисчи Феликс Оже билан куч синашди.
Улар ўртасидаги ўйинда Роберто 7:6, 6:3 ҳисобида рақибидан устун келди ва терма жамоасини 1:0 ҳисобида олдинга олиб чиқди.
Энди Испания ва Канада ўртасидаги ўйиннинг иккинчи учрашувида Рафаэль Надаль ва Денис Шаповалов ўзаро рақобатлашади.
Комментарии