
Родриго кетадиган бўляпти!
“Реал Мадрид” жамоаси ҳужумчиси Родриго Лондонинг “Арсенал" клубига ўтиши мумкин.
"AS" нашрининг хабарига кўра, футболчи клублар ўртасидаги Жаҳон чемпионати якунлангунча лондинликлар билан ҳар қандай алоқани тўхтатишни сўраган, у бор эътиборини турнирга қаратган.
Шу боис, трансфер августгача амалга ошмайди. Турнирдан сўнг ҳужумчи “Реал” бош мураббийи Хаби Алонсо билан гаплашади ва мураббий бразилиялик футболчига ундан фойдаланиш нияти йўқлигини айтса, Родриго бошқа жамоага ўтади. Агар вингер барбир жамоани тарк этишга қарор қилса, "тўпчилар” уни сотиб олиш учун катта маблағ сарфлашга тайёр.
Маълумот учун, 24 ёшли ҳужумчи бу мавсум “қаймоқранглилар” сафида жами 53 та ўйинда майдонга тушиб, 14 та гол киритди ва 11 та голли узатма амалга оширди.
Комментарии