"Рома" "Боруссия" Дортмунд клубидан футболчи харид қилмоқчи

  • 17 августа, 2022, 15:14
  • Makhmudov Jamshidbek
  • 0
  • Футбол
CHERY AUTO

"Рома" Дортмунднинг "Боруссия" клуби ҳимоячиси Мануэль Аканжини сотиб олиш имкониятини кўриб чиқмоқда. Рим клуби тажрибали ҳимоячини харид қилиб, ҳимоя чизиғини кучайтириш борасида ўйламоқда, деб хабар беради "Corriere dello Sport".

Tecno

Манбага кўра, 27 ёшли швейцариялик футболчига "Интер" ҳам қизиқиш билдирган. Аммо томонлар келишувга эриша олишмаган. Футболчининг "асаларилар" билан амалдаги шартномаси 2023 йилда якунига етади.

Ўтган мавсумда Аканжи немис клубининг барча мусобақалар доирасидаги 36 та ўйинда майдонга тушиб, битта гол урган. "Transfermarkt" портали ҳимоячининг нархини 30 миллион еврога баҳоламоқда.

Комментарии

Для написания комментариев пройдите авторизацию