"Рома" Дзаньолони яна узоқ муддатга йўқотган бўлиши мумкин

  • 8 сентября, 2020, 08:27
  • Baxtiyorjon Toshtemirov
  • 0
  • Футбол
CHERY AUTO

"Рома" ярим ҳимоячиси Николо Дзаньоло тиззасидан жиддий жароҳат олган бўлиши мумкин. Бу ҳақда Football Italia нашри хабар тарқатмоқда.

Tecno

Италиялик футболчи кеча терма жамоаси сафида УЕФА Миллатлар лигасининг 2-туридан ўрин олган Голландияга қарши баҳсда шикастланди. Николо тез орада чуқурлаштирилган тиббий кўрикдан ўтказилади ва шундан сўнг унинг, жароҳати қай даражада экани ҳамда қанча муддатда сафга қайтиши ойдинлашади.

Айтиш лозимки, Дзаньоло яқиндагина тиззасидан операция қилиниб, ярим йил майдонга туша олмаган эди.

Комментарии

Для написания комментариев пройдите авторизацию