"Рома" Игуаинни ижарага олмоқчи

  • 28 июня, 2019, 19:13
  • Baxtiyorjon Toshtemirov
  • 0
  • Футбол
CHERY AUTO

"Рома" клуби "Ювентус" форварди Гонсало Игуаиннинг хизматларига жиддий қизиқиш билдира бошлади. Бу ҳақда Corriere dello Sport нашри хабар тарқатмоқда.

Tecno

Юқоридаги манбаага кўра римликлар 31 ёшли аргентиналик футболчини жорий ёзги трансферлар даврида ижарага олишмоқчи. Туринликлар ҳам ўз навбатида бунга қарши эмас, фақат бунинг учун 12 млн евро талаб қилишмоқчи.

Эслатиб ўтамиз, Игуаин ўтган мавсумни “Милан”да бошлаб “Челси”да якунлаган эди. Унинг “кекса синьора” билан амалдаги шартномаси 2021 йилга қадар имзоланган.

Комментарии

Для написания комментариев пройдите авторизацию