
"Рома" иштирокидаги ва яна икки баҳс қолдирилди
Рим папасининг дафн маросими туфайли А Сериянинг учта ўйини бошқа кунга кўчирилади.
Италиянинг фуқаролик мудофааси ва денгиз сиёсати бўйича вазири Нелло Музумечининг маълум қилишича, шанба кунига мўлжалланган спорт тадбирлари бошқа санага қолдирилади. Ўша куни папанинг дафн маросими ўтказилади.
26 апрель куни А Сериянинг учта ўйини бўлиб ўтиши режалаштирилган эди: "Комо" - "Женоа", "Интер" - "Рома" ва "Лацио" - "Парма".
Комментарии