"Рома" "Манчестер Юнайтед" ҳужумчисини ўз таркибига қўшиб олишга яқин турибди
"Манчестер Юнайтед" ҳужумчиси Жошуа Зиркзе фаолиятини Италияда давом эттириш эҳтимоли юқорилашиб бормоқда. Футболчини "Рома" ўз таркибида кўрмоқчи.
Маттео Мореттонинг сўзларига кўра, римликлар Зиркзени ўз сафига қўшиб олишга яқин турибди. Футболчининг ўзи билан музокаралар бўлиб ўтяпти, аммо "қизил иблислар" ҳали трансферга розилик бергани йўқ. Сабаби, Африка Миллатлар лигасига йўл олган футболчилар ва таркибда йўқотишлар бор.
Фабрицио Романо аввалроқ нидерландиялик страйкернинг Италияга йўл олиш тафсилотлари билан бўлишганди. Унга кўра, Жошуа "Рома"га ижара асосида ўтади ва "бўрилар"ни шартномага сотиб олиш бандини ҳам қўшишга тайёр.



Комментарии