"Рома" мухлисларини "эплаб бўлмаяпти"

  • 25 июля, 2022, 10:29
  • Baxtiyorjon Toshtemirov
  • 0
  • Футбол
CHERY AUTO

“Рома” А Серияда янги мавсумнинг биринчи уй учрашувини "Кремонезе" клубига қарши ўтказади. Хабарларга қараганда, "бўрилар"нинг мавсумдаги биринчи уй ўйини учун деярли барча чипталар сотиб бўлинган.

Tecno

La Repubblica нашрининг ёзишича, пойтахт клуби аллақачон 52 000 мухлис чипта сотиб олганини тасдиқлаган. Шулардан 36 000 таси абонементлар, 16 000 таси эса фақат шу ўйин учун сотилган чипталардир.

Ўтган мавсумда УЕФА Конференциялар лигасидаги ғалабадан олинган эйфория “Рома” мухлисларида ҳали ҳам давом этмоқда. Улар янги мавсум бошланишини интиқлик билан кутмоқда.

Комментарии

Для написания комментариев пройдите авторизацию