"Рома" МЮ билан музокараларни ҳамон давом эттирмоқда

  • 2 сентября, 2020, 18:50
  • Baxtiyorjon Toshtemirov
  • 0
  • Футбол
BEPUL PROPAN

"Рома" клуби "Манчестер Юнайтед" ҳимоячиси Крис Смоллингнинг трансфери бўйича музокараларни ҳамон давом эттирмоқда.

Журналист Николо Скиранинг ёзишича, “бўрилар” 30 ёшли англиялик футболчи учун “қизил иблислар”га 18-20 млн евро атрофида маблағ тўлашга тайёр. Римликлар аллақачон Смоллингнинг ўзи билан шахсий келишувга эришиб бўлган. Унга кўра, футболчи Италия гранди сафида йилига 3 млн евро маош олади.

Смоллинг ўтган мавсумни айнан “Рома” сафида ижарада ўтказган эди. У 37 та ўйинда майдонга тушди ва 2 та гол ҳамда 3 та голли узатмага муаллифлик қилди. Унинг МЮ билан амалдаги шартномаси 2022 йилга қадар имзоланган.

Комментарии

Для написания комментариев пройдите авторизацию