"Рома" Шомуродовга жиддий рақобатчи олиб келмоқда. У ўтган мавсум АПЛда 14 та гол урган

  • 8 июля, 2022, 17:40
  • Baxtiyorjon Toshtemirov
  • 1
  • Футбол
CHERY AUTO

"Кристал Пэлас" клуби ҳужумчиси Вильфрид Заа фаолиятини Италия А Сериясида давом эттириши мумкин.

Tecno

Tuttomercatoweb нашри тарқатган хабарга қараганда,  Кот-д’Ивуар терма жамоасининг 29 ёшли аъзосига "Рома" жиддий қизиқиб қолган. “Бўрилар” ҳатто Заанинг вакилларига ҳам бу борада алоқага чиқишга улгурган.

Маълумот учун, Вильфрид Заа ўтган мавсум "Кристал Пэлас" сафида АПЛда жами 33 та ўйинда майдонга тушди ва рақиблари дарвозасига 14 та гол урди.

Эслатиб ўтамиз, "Рома"нинг ҳужум чизиғида ҳамюртимиз Элдор Шомуродов ҳам ҳаракат қилади.

Комментарии

Для написания комментариев пройдите авторизацию
Gairat Alimov
08/07/2022 20:08
Короче полюбому Галатасарой еки бошкасига суриш керак