“Рома” зўр футболчи топди

  • 7 июля, 2022, 20:08
  • Zohir Toshxo’jayev
  • 0
  • Футбол
BEPUL PROPAN

“Рома” раҳбарияти “Ювентус”га ўтиши кутилаётган Николо Дзаньоло ўрнини тўлдириш учун Португалиядан ўйинчи олиб келмоқчи.

Маълумотларга қараганда, Жозе Моуриньо ўз жамоасида “Бенфика”нинг 21 ёшли плеймейкери Гонсалу Рамушни кўрмоқчи.

Аслида римликлар бу ўйинчига январь ойида қизиқиш билдирганди. Энди улар истеъдодли футболчи трансферига жиддий эътибор қаратмоқда.

Рамуш ўтган мавсумда “бургутлар” сафида жами 46 маротаба майдонга тушиб, ўз ҳисобига саккизта гол ва тўртта ассист ёздириб қўйди.

Комментарии

Для написания комментариев пройдите авторизацию