“Рома”ни Чемпионлар лигасига етаклаётган Шомуродовнинг ўйинини экспертлар қандай баҳолади?

  • 20 апреля, 10:00
  • Zohir Toshxo’jayev
  • 0
  • Футбол
BEPUL PROPAN

“Рома” А Сериянинг 33-турида “Верона”га қарши жуда мураккаб ўйин ўтказди. Бу баҳс олдидан Артём Добик чап тиззасида кичик муаммо борлиги маълум бўлган эди ва шу боис, Клаудио Раньери илк дақиқалардан Элдор Шомуродовни майдонга туширди.

Экспертлар таъкидлаганидек, ўзбек ҳужумчиси устози бераётган ҳар бир имкониятдан максимал фойдаланишга ҳаракат қиляпти. “Верона” билан беллашувда ҳам шундай бўлди.

Элдор тўртинчи дақиқадаёқ, рақиб дарвозасини ишғол қилиб, “Олимпико”ни “портлатди”. Айнан мана шу гол “Рома”нинг ғалабасини таъминлади ва “бўрилар” Европа Чемпионлар лигаси йўлланмаси учун курашиш имконини сақлаб қолди.

Нуфузли манба – tuttomercatoweb.com сайти экспертлари “Рома” футболчиларининг ҳаракатларини қуйидагича баҳолади.

Свилар 6:

Биринчи бўлим дарвозабон учун анча хотиржам ўтди ва у фақат бир бор Москеранинг хавфли зарбасини бартараф этишига тўғри келди. Танаффусдан кейин ҳам “Рома” дарвозаси олдидан у қадар қийин вазият юзага келгани йўқ.

Челик 6:

Турки футболчиси ўзи масъул бўлган ҳудудда тартиб сақлаб туриш орқали 90 дақиқа ҳимояни мустаҳкам ушлади.

Манчини 6:

Ҳимоя марказида фаол ўйнади ва рақиб ҳужумчиларининг дарвозага хавф солишига йўл қўймади. “Верона” фуболчиси Москера фақат бир бор зарба бера олди холос

Ндика 6:

Ҳамроҳлари сингари орқа чизиқда ишончли ўйнади. “Верона” ўйинчилари дарвозага ҳамла қилишига йўл қўймади.

Салемакерс 6:

Ўз даражасида ўйнади.бироқ ўнг қанотда етарли даражада хавфли вазиятлар ярата олмади ва 70-дақиқада ўрнини Артём Довбикка бўшатиб берди.

Довбик 6:

Захирадан ўйинга қўшилганига қарамай, беллашувга юқори иштиёқ билан киришди ва рақиб дарвозасига хавф солди.

 Коне 6,5:

Кристанте сингари ёрқин ҳаракатларни амалга оширгани йўқ. Бироқ майдонда муҳим фигуралардан бўлди. Иккинчи бўлимда ҳужумлар ташкил қилишда ўзини кўрсатди.

Кристанте 6,5:

Раньери жамоасидаги энг зўр ўйинчилардан. Айниқса, биринчи бўлимда фаоллик кўрсатди. Шомуродовнинг голида Брайаннинг ҳиссаси катта.

Анжелино 5,5:

Асл даражасидан паст ўйнади ва ўйинга етарли даражада таъсир ўтказа олмади. Рақиб футболчилари унга ўзини кўрсатиш учун имкон бермади.

Суле 7:

Ҳамон юқори даражасини сақлаб турибди. Шомуродовга гол уришга ёрдам беришидан ташқари яна бир неча вазиятларда рақиб ҳимоясига босим ўтказди.

Бальданци 5:

Чап қанот ярим ҳимоясидан жой олган футболчи даражасидан паст ҳаракат қилди. Ўйинга қўшилиб кета олмагани боис, Раньери 63-дақиқада унинг ўрнига Пизиллини туширди.

Пизилли 6:

“Рома” ярим ҳимоясини жонлаштирди. Ҳисобни ушлаб қолишда унинг хизматлари асқотди.

Шомуродов 7,5:

Довбик ўрнига бошланғич таркибда майдонга тушган ўзбек ҳужумчиси илк дақиқалардан ўзига берилган имкондан максимал фойда чиқаришга ҳаракат қилди. Айнан унинг голи “Рома”га муҳим ғалаба келтирди.

Элдор яна гол уриш учун кўп имкониятга эга бўлгани йўқ, бироқ у учрашув давомида бор энергиясини жамоадошларига ёрдам беришга сарфлади. Мавсумнинг ҳал қилувчи палласида унинг голи “Рома”га Европа Чемпионлар лигаси йўлланмаси учун курашиш имконини тақдим этди.

 Раньери 6,5:

Раньери шогирдлари “Ювентус” ва “Лацио” билан бўлган дурангдан кейин ниҳоят ғалаба қозонди. Муносиб ғалаба. Европага чиқиш йўлидаги муҳим очколар қўлга киритилди.

Шомуродов ҳаммани қутқарди!

Файзуллаев нега Европада ўйнамаяпти? “Барса” собиқ юлдузи вазиятни тушунтириб берди

 

Комментарии

Для написания комментариев пройдите авторизацию