"Рома"нинг туркиялик вингерига Европанинг уч гранди қизиқиб қолди

  • 12 мая, 2018, 14:05
  • Baxtiyorjon Toshtemirov
  • 0
  • Футбол
CHERY AUTO

Римнинг "Рома" клуби ярим ҳимоячиси Женгиз Ундер бира тўла учта жамоанинг қизиқишлар доирасига кириб қолди. Бу ҳақда Football Italia нашри хабар бермоқда.

Tecno

Юқоридаги манбаанинг ёзишича 20 ёшли туркиялик футболчи учун "Атлетико", "Боруссия"Д ва "Монако" клублари жиддий кураш бошлади. Бироқ, римликлар ушбу жамоаларнинг барчасига рад жавобини бермоқда. Улар ёш иқтидор эгасини жамоада сақлаб қолишмоқчи.

Маълумоту чун, Ундер жорий мавсум А Серияда жами 25та учрашувда иштирок этган ва ўз ҳисобига 7та гол ҳамда 1та голли узатма ёздириб қўйишга эришган.

Комментарии

Для написания комментариев пройдите авторизацию