Романо Ван Дейкнинг "Реал"га ўтиши ҳақидаги миш-мишларга изоҳ берди

CHERY AUTO

Фабрицио Романо "Ливерпуль" ҳимоячиси Виржил ван Дейкнинг "Реал"га трансфери борасидаги миш-мишлар ҳақида гапирди.

Tecno

"Испанияда Ван Дейкнинг "қаймоқранглилар" сафига келиб қўшилиши ҳақидаги гап сўзлар кўпайгани эсимда. Аммо ҳимоячининг "Ливерпуль"дан ҳеч қаерга кетиш нияти йўқ эканини жуда яхши биламан. Виржил ўзини "қизиллар"нинг лойиҳасида муҳим роль ўйнашини тушуниб турибди. У мерсисайдликлар билан янги келишувлардан доим манфаатдор бўлган", - деди инсайдер Романо.

Маълумот учун, 34 ёшли футболчи "Ливерпуль" жамоаси сафида 2018 йилдан буён тўп тепиб келади. Унинг клуб билан амалдаги шартномаси 2027 йилнинг ёзида якунига етади.

 

Комментарии

Для написания комментариев пройдите авторизацию