Роналду: “Бу фақат карьера мукофоти эмас, меҳнатимнинг эътирофи”

  • 8 октября, 10:31
  • Muhammadqodir Ruzmatov
  • 0
  • Футбол
CHERY AUTO

Португалия терма жамоаси ва Саудия Арабистонининг “Ан-Наср” клуби ҳужумчиси Криштиану Роналду Portugal Football Globes тақдирлаш маросимида “Premio Prestijio” мукофоти билан тақдирланди ва бу ҳақда ўз фикрларини билдирди.

"Бу фақат карьера учун бериладиган мукофот эмас. Бу кўп йиллик меҳнат, фидойилик ва амбициялар эътирофидир. Мен ғалаба қозонишни ва ёшларга ёрдам беришни яхши кўраман — улар ҳам менга ўз даражамни сақлаб қолишимга ва рақобатни давом эттиришимга ёрдам беришади. Бу менга ғайрат бағишлайди. Албатта, ёшлар билан рақобатлашиш — бу мен учун илҳом манбаидир. Менда ҳали ҳам шунга бўлган иштиёқ бор", — деди футболчи.

Tecno

Маълумот учун, Роналду беш карра “Олтин тўп” ва Чемпионлар Лигаси ғолиби, Европа чемпиони ҳамда икки карра Миллатлар лигаси чемпиони ҳисобланади. Шунингдек, у терма жамоалар, Евро, Чемпионлар Лигаси ва Клублар ўртасидаги жаҳон чемпионати тарихида энг кўп гол урган футболчи сифатида тан олинган.

Комментарии

Для написания комментариев пройдите авторизацию